Бугунги кунда ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга катта эътибор қаратиб келинмоқда. Чунки осойишталик посбонларининг хизмат йўналиши бўйича касбий билимининг етуклиги уларни хизмат давомида юқори натижаларга эришишининг кафолати саналади.

ИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси махсус тайёргарлик ўқув марказининг кинологик тайёргарлик сиклида гиёҳвандлик воситалари, қурол-яроғ ва портловчи моддаларни қидириб топиш, из қидирув фаолияти, жиноятчиларни қўлга олиш ва зарарсизлантириш, патрулъ-пост ва қоровул хизмати йўналишлари бўйича тингловчиларга таҳсил берилмоқда. Шу мақсадда бу ерда малака ошириш, қайта тайёрлаш ва тайёрлаш ўқув курслари ҳам ташкил этилган. 

Айни пайтда таълим муассасасида ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлиги, Жамоат тартибини сақлаш департаменти ҳамда қурол-яроғ, портлатиш қурилмалари ва портловчи моддаларни қидириб топиш, тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отрядлари кинолог ходимларининг билим савияси ошириб келинмоқда. Бу жараёнда, айниқса, кинологик тайёргарлик сикли катта инструктор-ўқитувчиси, маёр Равшан Файзиэв, инструктор-кинолог, кичик сержант Журъат Мирусмоновнинг ҳиссаси катта бўляпти. Жорий ўқув курслари белгиланган ўқув дастури ва режага мувофиқ, модулъ тизимида амалга оширилмоқда.

– Марказда тингловчиларнинг касбий билим даражасини янада ошириш учун барча зарур шарт-шароит ва имкониятлар яратилган, – дейди сикл бошлиғи, подполковник Абадбай Ўразбаэв. – Назарий дарслар марказнинг малакали катта инструктор-ўқитувчилари ва инструктор-кинологлари томонидан илғор педагогик методлар, замонавий ахборот-коммуникасия технологияларидан фойдаланган ҳолда олиб борилётган бўлса, амалий машғулотлар очиқ ва ёпиқ майдонларда самарали ташкил қилинмоқда.

Марказда ходимларнинг жисмоний тайёргарлигини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Етарли даражада жиҳозланган спорт майдончалари шай ҳолатда. Бундан ташқари, бадиий ва хизматга оид адабиётларга бой кутубхона ҳамда электрон кутубхона ҳам тингловчилар ихтиёрида. 

Ўқув курслари якунида тингловчиларга махсус намунадаги сертификатлар топширилади.

Ходимларнинг бу ерда ўрганган билим ва малакаси келгуси хизмат фаолиятида муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз. 

Михли САФАРОВ,

“Постда” мухбири.