Ватанимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги нуфузи ва оброъсини янада юксалишида ёш авлод таълим-тарбияси муҳим аҳамиятга эга. Юртимизда таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш давлатимиз сиёсатининг устувор ёъналишларидан бири этиб белгиланган. Давлат умуммиллий дастури режасига биноан мамлакатимизнинг барча оъқув масканларида янги оъқув йили бошланди. Хусусан, ИИВ Навоий академик лицейида ҳам анъанага коъра, янги оъқув йилининг биринчи сабогъи “Мустақиллик дарси” билан бошланди. Аҳамиятли жиҳати шундаки, лицейнинг илк дарсида вилоят ИИБ мутасадди раҳбарлари ҳамда соҳада узоқ йиллар хизмат қилган фахрий ходимлар иштирок этишди.
Бугун юртимизда оъсиб келаётган ёш авлоднинг ёрқин келажаги, камолоти учун яратилган шарт-шароит ва имкониятлардан унумли фойдаланиш кераклиги таъкидланди.
Оътказилган илк дарсларда келажак сари интилаётган ёшларга Ватанни севиш ҳақиқий бахт эканлиги, мамлакатимиз тинчлигини асраб-авайлаш, унинг тараққиётига ҳисса қоъшиш ҳар бир фарзанднинг бурчига айланиши, асосийси, бу ният ва мақсадларга эришиш ёълида оъқувчилар кучли билимга эга боълиши, одоб-ахлоқ, тарбия билан камолга етиши зарурлиги алоҳида айниб ўтилди.
Шунингдек, лицей оъқувчиларига республикамизда мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотлар, эришилган ютуқ ва марралар дунё ҳамжамияти томонидан кенг эътироф этилаётгани ҳаётий мисоллар билан тушунтирилди.
Махлиё ХОЛОВА,
“Постда” мухбири.
Навоий вилояти.
