ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Навоий вилоятида жойлашган 7551-ҳарбий қисмда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида кўплаб саъй-ҳаракатлар олиб борилаётир. Жумладан, яқинда шахсий таркиб ўртасида порахўрлик ва тамагирликка нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш ҳамда хизмат жараёнида юзага келадиган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида профилактик тадбир ташкил этилди.

Унда сўз олганлар мазкур қилмишларни содир этишнинг аянчли оқибатларини ҳарбий хизматчиларга батафсил тушунтириб, уларни она Ватанга садоқат билан хизмат қилишга даъват этишди. Ўз навбатида юрт посбонлари ҳам халқимиз томонидан ўзларига билдирилган юксак ишончни доимо оқлашга тайёр эканликларини билдириб ўтишди.

Михли САФАРОВ,

ўз мухбиримиз.