Урганч шаҳрида вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ ташаббуси билан илмий-ижодий учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ички ишлар органларида хизмат қилаётган хотин-қизлар ҳамда илм-фан соҳасига муносиб ҳисса қўшган олима аёллар иштирок этди.

Учрашувни вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ бошлиғининг ўринбосари, подполковник Дилноза Боғибекова очиб, мамлакатимизнинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий соҳалардаги ривожланишида хотин-қизларнинг ўрни алоҳида муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлади. Тадбирда тарих фанлари номзоди, доцент Шоира Нуруллаева, психология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Муҳайё Жуманиёзова, психолог Светлана Кунишевалар сўзга чиқиб, илм-фан соҳасида ижобий ютуқларга эришиб, нафақат мамлакатимизда, балки дунё ҳамжамиятида алоҳида эътироф этилаётган фидойи аёлларимизни фахр билан тилга олиб ўтишди.

Самимий руҳда ўтган учрашувда илмий ишлар билан шуғулланиш истагида бўлган ходималар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олишди.

Худойберган ЖАББОРОВ,

ўз мухбиримиз.

Хоразм вилояти.