Яқинда ИИВ Малака ошириш институти тадқиқотчиси, вазирлик Марказий поликлиникаси бошлиғи, полковник Феруза Закирова Тошкент Тиббиёт Академияси ҳузуридаги илмий кенгашда педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (Пҳд) илмий даражасини олиш учун ёзилган “Ички ишлар вазирлиги ходимлари ва курсантларининг тиббий-ижтимоий компетентлигини такомиллаштириш” мавзусидаги диссертасиясини муваффақиятли ҳимоя қилди.
Шу муносабат билан, ИИВ Малака ошириш институти рахбарияти ва шахсий таркиби полковник Ф. Закировани қизғин муборакбод этиб, унинг келгуси фаолиятида улкан зафарлар тилайди.
Ўз мухбиримиз.
