Элликқалъа туманидаги автомактаблардан бирида ўргатувчи-уста лавозимида ишлаб келаётган Норбой Холдоров (исм-фамилиялар ўзгартирилди) фуқароларга ҳайдовчиликни мукаммал ўргатиш ўрнига, ўзининг шахсий манфаатини устун қўйди. Яъни, шу ҳудудда яшовчи Жонибек Абдуллаев ва унинг уч нафар танишига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўладиган имтиҳонлардан 2 минг 400 АҚШ доллари эвазига ҳеч бир тўсиқсиз ўтказиб қўйишга ваъда берди. 

Мазкур келишувдан хабар топган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари эса, тезкор тадбир ташкил этиб, Н. Холдоров ўзи талаб қилган пулларни олаётган вақтида қўлга олишди. Натижада, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, суд томонидан тегишли жазо тайинланди.

Азамат ПИРНИЯЗОВ,

“Постда” мухбири.

Қорақалпоғистон Республикаси.