Мамлакатимизда Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан, ёшларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, барча тоифадаги раҳбарларга ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларнинг муаммосини ҳал этишга индивидуал равишда ёндашилмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи, генерал-маёр Азиз Тошпўлатовга пойтахтимиздаги 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган 66 нафар ёшлар бириктирилган бўлиб, ҳар бирининг хонадонига борилди ва улар билан якка тартибда ишлар ташкиллаштирилди. Жумладан, соғлиғида муаммоси бор ёшлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, малакали мутахассислар томонидан тавсиялар берилди. Даволаш режаси ишлаб чиқилди, стасионар даволанишга муҳтожлар учун ордер расмийлаштирилди. 

Шунингдек, айрим ёшларга махсус курсда таҳсил олиши учун йўлланма берилди ва ўзини ўзи таъминлаши учун ишга жойлаштирилди. Тузалиш йўлига ўтган ёшлар муддатидан илгари пробация ҳисобидан ечилди. Айримларига кийим-кечак, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа зарурий буюмлар олиб берилди. Бу каби тадбирлар давом этмоқда.

Сарвар СОБИРОВ,

“Постда” мухбири.