Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Шерзод Шодиев бошчилигида соҳа фахрийларининг ҳолидан хабар олинди.
Тизимда узоқ йиллар самарали фаолият олиб борган фахрийлар билан дилдан қилинган суҳбатлар асносида, байрам совғалари ҳамда Ички ишлар вазири маслаҳатчиси, генерал-полковник Зокиржон Алматов қаламига мансуб «Унутилмас хотираларим» ва ИИВ Бирлашган таҳририяти томонидан нашр этилган «Фахрийлар – фахримиз» номли китоблари улашилди. Шунингдек, истеъфодаги маёр Абдуҳаким Наврўзов таваллудининг 60 йиллик юбилейи муносабати билан Ички ишлар вазирлиги Фахрийлар кенгаши ҳамда вилоят Иибнинг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Байрам баҳонасида хабар олинган соҳа фахрийларининг муаммо ва таклифлари ўрганилиб, ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.
Ўз мухбиримиз.
