Сўнгги йилларда мамлакатимизда ички ишлар органларига мутахассислар тайёрлашнинг янги тизимини жорий этиш ва фаолият самарадорлигини тубдан оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, 2023–2024-ўқув йили учун ЖХУ, ТДЮУ ҳамда юриспруденсия соҳасида бакалавриат таълим йўналиши мавжуд бўлган бошқа давлат олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шаклига ўқишга кириш учун тавсиянома бериладиган ходимлар аниқланмоқда. Шу мақсадда Бухоро шаҳридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятлари ИИБ ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Иивда хизмат олиб бораётган 85 нафар профилактика инспектори махсус тест синовларидан ўтказилди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
