Илм излаш – ҳаётий зарурат. Юртимизда таълим олиш, малака ошириш учун барча шароитлар етарли. Ўқиб-ўрганиб, юқори марраларни эгал­лашнинг айни замонаси. 

Хизмат жойимизда «Энг яхши китобхон» танлови, «Заковат» интеллектуал ўйини бўлиб ўтди. Ушбу танловларда иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритдим. Бошлиғимиз, полковник Уразбай Қурбанбаев ва унинг ўринбосари подполковник Қ.Бекмуратов менга ИИВ Академиясининг сиртқи таълими йўналишида ўқишга топшириш учун маслаҳатлар беришди. 

«Ҳечдан кўра кеч», деган нақл бор халқимиз орасида. Шундан сўнг 2022–2023-ўқув йилида Сиртқи таълимга қабул қилиндим. Академияда таълим замон талаблари даражасида ташкил этилган. Ўқув жараёнлари ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида ўтказилаётгани тингловчиларнинг мутахассисликка оид билим ҳамда амалий кўникмаларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Ушбу нуфузли билим даргоҳида таълим олаётганимдан фахрланаман. Шу кунга қадар эришган ютуқларимда, ота-онам ва устозларимнинг ҳиссаси катта. Офицер бўлиш истагида юрардим. Ҳадемай орзуйим ушалади. Дўстларимга жуда ҳавас қилардим. Шундай экан, олий маълумотли бўлиш истагида юрган ҳамкасбларимга ҳам замонавий билимларни пухта эгаллашни, вақт қадрини англашни, меҳнатдан қочмасликни тавсия қиламан. 

Улуғбек ҚУРБОНОВ,

ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД 6-минтақавий ҳудуд 2-сон ТҲ ходими, сафдор.