Касб фидойиси

Учтепа тумани ИИОФМБ 3-сонли ИИБ ҲПБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, катта лейтенант Гулора Худжаева тиниб-тинчимайдиган ходимлардан. У ИИОФМБ 3-сон ИИБ ҳудудида истиқомат қилувчи жами 31 минг нафардан ошиқ хотин-қизлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, уларни иш билан таъминлашда ҳамкор ташкилотлар вакиллари билан кенг қамровли ишларни амалга ошириб келмоқда.

Интилувчан, ўз устида ишлайдиган ходиманинг ютуқлари ҳам шунга яраша. У Конституциямиз қабул қилинганининг 31 йиллиги муносабати билан Тошкент шаҳар ички ишлар органлари ёш ходимлари ўртасида ўтказилган “Конституция билимдони” кўрик-танловида фахрли иккинчи ўринни эгаллади. Бундан ташқари, “Энг яхши китобхон” кўрик-танловининг вазирлик миқёсидаги босқичида ҳам фаол иштироки учун муносиб рағбатлантирилган. Яқинда бўлиб ўтган “ Намунали маҳалла ҳуқуқ тартибот масканлари” кўрик танловида “Энг фаол хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори” номинацияси ғолиби бўлди.

Қаҳрамонимиз 1992-йилда таваллуд топган. Урганч давлат университетининг тарих факултетини 2015-йилда бакалавр, 2018-йилда магистр босқичини тамомлаган. 2020-йилда ички ишлар органларидаги фаолиятини бошлаган.

Ўз мухбиримиз.

Тошкент шаҳри.