“Интизом ойлиги” доирасида Тўртинчи минтақавий ҳудуд 2-сон ЖИЭК шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш борасида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ИИВ Шхбб ЖИЭД бўлими масъул ходими, колония шахсий таркиби ва уларнинг ота-оналари, оила аъзолари иштирок этди. 

Йиғилишда ходимлар ўртасида хизмат интизоми бузилиши ҳамда бошқа салбий ҳолатларнинг олдини олишда ходимларнинг ота-оналари, оила аъзолари билан ҳамкорликни кучайтириш лозимлиги, салбий хатти-ҳаракатлар содир этган ходимлар ички ишлар органларидан бўшатиш билан чекланиб қолмасдан, жиноий жавобгарликка тортишгача бўлган чоралар қўлланиши тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди. 

Якунда ўз ишига юксак даражада масъулият билан ёндашаётган, ҳамкасбларига ўрнак бўлаётган ходимлар ва уларнинг ота-оналарига ташаккурномалар берилди.

Зафар ОБИЛОВ,

маёр.

Қашқадарё вилояти.