ИИВ Фарғона академик лицейида ота-оналар ва ўқувчилар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Тадбирда Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари - Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бошқармаси бошлиғи, подполковник Акбар Юсупов қатнашди.

Йиғилишда 2023 йилнининг “Инсонга эътибор ва сифатли таълим” йили деб номланганлиги эътироф этилиб, эндиликда академик лицейда таълим-тарбияга янада жиддий эътибор қаратилиши таъкидланди. Ўқувчиларнинг тарбияси, хулқи ва дарсларда фаол иштирок этишида ота-оналар билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш зарурлиги қайд этилди.

Шунингдек, ўқув йили давомида ютуқларга эришаётган ўқувчилар номи алоҳида тилга олиниб, уларнинг ота-оналарига вилоят ИИБ раҳбарияти номидан миннатдорлик билдирилди. 

Тадбир якунида талаба-ўқувчилар лигаси кузги мавсумида 2-ўринни эгаллаб, “Заковат интеллектуал клуби” ННТ томонидан диплом ва смартфонлар билан тақдирланган ўқувчиларга ушбу мукофотлар тантанали равишда топширилди.

 Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири.

Фарғона вилояти.