Соҳа ходимлари ўз вазифаларини сидқидилдан бажариб, содир этилган жиноятларни «иссиқ изида» фош қилишда улар­нинг ҳиссаси катта бўляпти. Ўтган икки ой мобайнида, фуқаролар томонидан 1023 тага яқин ариза ва хабарлар берилди. Буларнинг барчаси юзасидан ўз вақтида тегишли чоралар кўрилиши таъминланди. Шу боис ҳам мазкур ариза ҳамда хабарлар асосида олиб борилган тезкор суриштирув ва тергов тадбирлари натижасида 31 та жиноят очилди.  

– Туманимиз хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг бар­вақт олдини олиш мақсадида вилоят ИИБ ЖХХ ППХ баталёни томонидан 2 та автопатрул, 1 та пиёда патрул, 2 та йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари ва 4 нафардан ёшлар ҳамда жамоатчилик вакилларидан иборат гуруҳлар фаолият олиб бормоқда. Бундан ташқари, «Менинг маҳалламда жиноят содир этилмаслиги керак» шиори остида 45 та жамоатчилик масканлари ташкил қилиниб, ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорликда кун-у тун хизматда. Шунинг­дек, навбатчилик қисмида туман ҳудудида жойлашган бешта банк муассасаси, муҳим тоифаланган обектлар билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатилган ҳамда доимий равишда ахборот алмашиб турилади. Туман маркази чорраҳалари ҳамда аҳоли гавжум жойлари тўлиқ камералаштирилиб, навбатчилик қисмига ўрнатилгани ва доимий равишда кузатиб келинаётгани ҳам ўз самарасини бермоқда, – дейди Ромитан тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари, капитан Жасур Расулов.

Қисқаси, навбатчилик қисмида хизмат жараёни тўхтамайди. Бу билан ходимлар ҳудудда тинчлик, осо­йишталикни сақлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар­нинг барвақт олдини олишга муносиб ҳисса қўшишмоқда.

Мирзоқул АҲАДОВ,

ўз мухбиримиз.

Бухоро вилояти.