Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академияси томонидан тузилган ишчи гуруҳи аъзолари 29-30 ноябр кунлари “Фарғона” халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш баталонида бўлиб, ҳарбий хизматчиларнинг кундалик ва жанговор хизмат фаолиятини ўрганди. Шунингдек, шахсий таркиб билан профиклатик тадбирлар ўтказилди.
Ўрганиш жараёнида ҳарбий хизматчиларнинг жанговар ва маънавий маърифий тайёргарлик даражаси, шартнома асосидаги ва муддатли ҳарбий хизматчиларга яратилган шарт-шароитларга алоҳида эътибор қаратилди.
Машғулотларнинг сифатини ошириш, жанговар тайёргарлик синфларини замонавий воситалар билан таъминлаш бўйича услубий тавсиялар берилди. Ҳарбий қисм шахсий таркибининг ахлоқий-руҳий ҳолатини ўрганиш мақсадида суҳбат ва аноним сўровлар ҳам ўтказилди.
Тадбир давомида Қуролли Кучлар Академиясига ўқишга кириш бўйича тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилди ҳамда номзодлар рўйхати шакллантирилди.
Абдувосит СИДИҚОВ,
“Постда” мухбири.
Фарғона вилояти.
