Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбарияти томонидан ички ишлар органлари ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга қулайликлар яратиш борасида бир қатор ишлар йўлга қўйилган.
Жумладан, яқинда ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари қўмондонининг биринчи ўринбосари – штаб бошлиғи, полковник И.Тўхтасинов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Нукус ҳалқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш бўйича алоҳида баталъони шахсий таркиби билан ўтказилган йиғилиш ҳам бунинг тасдиғидир.
Унда ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш, хуқуқбузарликлар ва жиноятларни барвақт аниқлаш ҳамда уларнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар, шунингдек, давлатимиз томонидан ҳарбий хизматчиларга яратилаётган шарт-шароит ва фарзандларига берилаётган имкониятлар ҳамда қўшимча имтиёзлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Шу билан бирга, ҳарбий хизматчиларнинг мурожаатлари тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича мутассадди раҳбарларга топшириқлар юкланди.
Азамат ПИРНИЯЗОВ,
“Постда” мухбири.
