Жиззах шаҳрининг Обод маҳалласида яшовчи Г.Ғ. собиқ синфдоши, Сайилжойи маҳалласида яшовчи Б.Т.дан норози бўлиб, ички ишлар органларига ариза ёзди. Маълум бўлишича, 2020-йилнинг ноябръ ойида Б.Т. мактабгача таълим муассасасига тарбиячи лавозимига ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, Г.Ғ.дан 5 миллион сўм пул олган. Аммо эркак аҳдида турмади.
Шароф Рашидов тумани “Олмачи” қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Ж.Э. эса республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалига ҳамшираликка ишга киритиб қўйишга сўз бериб, Жиззах шаҳрининг Хайробод маҳалласида яшовчи С.Ш.дан 300 Ақш доллари олган. Таниш ваъдасида турмагач, жабрланувчи ички ишлар органларига мурожаат қилди.
Икки ҳолат юзасидан ҳам жиноят ишлари қўзғатилган.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
“Постда” мухбири.
Жиззах вилояти.
