Боёвут туманида меҳнат мигрантлари ҳамда ишсиз ёшлар, туман ИИО Пробация гуруҳи ҳисобида турган, вақтинча ишсиз бўлган назорат остидаги шахсларни иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш бўйича “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Унда туман ИИО Пробация гуруҳи ҳисобида турган 8 нафар шахсдан 2 нафари "Учтургон" Мфйда жойлашган ғист ишлаб чиқариш заводига, бир нафари "Стелла мода" МЧЖ тикув фабрикасига ишга жойлаштирилди. 5 нафар назорат остидаги шахсларга мутахассислигидан келиб чиққан ҳолда бўш иш ўринлари таклиф этилди. 

Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,

“Постда” мухбири.

Сирдарё вилояти.