Жиззах вилояти Дўстлик тумани “Мевазор” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қиладиган, туман машина трактор паркида бухгалтер бўлиб ишловчи М.О. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, шу йилнинг 31 октябрида ишхонаси сейфидан 78 миллион 600 минг сўм ўғирланганлигини билдирган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор суриштирув давомида жиноят мазкур МТП ходими, туманнинг Алишер Навоий номидаги маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Б.С. томонидан содир этилгани аниқланди. Ундан 60 миллион сўм пул ва 1 дона темир кесиш ускунаси ҳужжатлаштириб олинган.

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

“Постда” мухбири.