Денов туманидаги Ибн Сино маҳалласида яшовчи Р.Қосимов тадбиркорлик қилади. У ўзига тегишли “Каптива” русумли автомашинасини сотиш нияти борлиги сабаб Шўрчи тумани Жойилма маҳалласида яшовчи Жамшид Асанов унга харидор бўлиб келади. Ўзаро келишилган ҳолда машина 150 миллион сўмга нархланади ва Ж.Асанов унга 15 миллион сўм бериб, қолган пулни бир ой ичида беришини айтиб ишонтиради.
Орадан 15 кунча вақт ўтиб, Ж.Асанов машинани бошқа кишига 135 миллион сўмга сотиб юборади. Аммо Р.Комиловга бу ҳақда индамай қўя қолади. Унинг қолган пулларини беришни эса “унутади”.
Тадбиркор режалари барбод бўлиб, ҳам машинасидан, ҳам пулидан дарак бўлмагач, туман Иибга мурожаат қилди. Шундан сўнг Ж.Асановга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
Иш аввали жойли бўлса, охир бориб мойли бўлар, дейдилар. Ўзгага мулкини қўш қўллаб топширишдан олдин келишувни пишиқ-пухта қилган киши алданмайди. Акси бўлса, чув тушиши ҳеч гап эмас.
Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,
“Постда” мухбири.
Сурхондарё вилояти.
