Подполковник Жамшид Эшмаматов бошчилигидаги Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳи вакиллари Наманган вилояти “Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб-интернатида бўлиб, амалга ошириш лозим бўлган ишларни белгилаб олдилар.
Муассаса йўлакларини асфалтлаштириш, ўқув хоналарини таъмирлаш, компютер синфлари ташкил этиш ва Брайл алифбосида дарсликлар, бадиий адабиётлар олиш масалалари юзасидан тегишли мутасадди ташкилотлар раҳбарларига вазифалар юклатилди.
Гулчеҳра Бувамирзаева,
“Постда” мухбири,
Наманган вилояти.
