Кармана туманининг Самарқанд вилояти билан чегарасида жойлашган ЙПХ масканида жорий йилнинг 15 мартга ўтар кечаси соат 00:30да Бухоро – Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган “Газелъ” русумли юк автомашинаси ходимлар томонидан тўхтатилиб текширилди.

Автомашина юкхонаси кўздан кечирилганида, санитария талабларига зид ҳолатда, инсон соғлиғи учун хавфсизлигини тасдиқловчи ҳужжатларсиз олиб кетилаётган 30 та қопга жойлан, келиб чиқиши номаълум гўшт маҳсулотлари мавжудлиги аниқланди.

Ушбу маҳсулотлар истеъмолга яроқлилигини аниқлаш мақсадида Навоий вилояти ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказида экспертизадан ўтказилди. Текшириш натижаларига кўра, барча маҳсулотлар истеъмолга яроқсизлиги аниқланиб, қонунчиликда белгиланган тартибда йўқ қилинди.

Маҳлиё ХОЛОВА,

“Постда” мухбири.

Навоий вилояти.