Ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Денов туманида яшовчи фуқаро Ж.А. бошқарувида бўлган “Исузу” автотранспорт воситаси Бойсун туманидаги “Дарбанд” ЙПХ масканида холислар иштирокида тўхтатилиб, текширилди. Натижада автомобил юкхонасида қиймати 122 миллион 175 минг сўмлик 407 250 дона “Британик”, қиймати 72 миллион сўмлик 240 000 дона “Трения” номли пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Пиротехника воситалари ашёвий далил сифатида олиниб, ҳолат юзасидан процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,
“Постда” мухбири.
Сурхондарё вилояти.
