Шаҳрисабз шаҳрига Италиянинг Бари шаҳридан сайёҳ сифатида келган Антониа Гентиленинг тўсатдан тоби қочиб қолди. Вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан зудлик билан “тез ёрдам” чақиртирилди.

Италиялик меҳмоннинг соғлиғи назоратдан ўтказилиб, биринчи ёрдам кўрсатилгач, у саёҳатини давом эттирди. 

Антониа Гентиле ва унинг бир гуруҳ сайёҳ ҳамроҳлари хавфсиз туризм хизмати ходимларидан мамнун бўлиб, уларга миннатдорлик билдиришди.

Содиқ РАҲИМОВ, 

ўз мухбиримиз.

Қашқадарё вилояти.