Шу кунларда Навоий вилоятида “Қурол” махсус профилактик тадбири ўтказилмоқда. Тадбирни сифатли ташкил этиш учун шаҳар-туман Ииблари ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар фаолият олиб боряпти. Ундан кўзланган мақсад қурол билан боғлиқ нохуш ҳолатларнинг олдини олишдир.

Текширувнинг дастлабки натижаларига тўхталадиган бўлсак, ҳозирги кунга қадар қурол сақлаш билан боғлиқ жами 19 та қоидабузарлик ҳолати аниқланди. Жумладан, 12 нафар фуқаро қуролни сақлаш ва олиб юришга берилган рухсатноманинг амал қилиш муддати ўтиб кетганлиги сабабли маъмурий жавобгарликка тортилди.

Бундан ташқари, қурол-яроғларни ноқонуний сақлаганлик учун қонунда жавобгарлик белгилангани юзасидан аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди. Тадбир давомида 6 та ов қуроли фуқаролар томонидан ихтиёрий равишда ҳудудий Иибларга топширилди.


Маҳлиё ХОЛОВА,

“Постда” мухбири.

Навоий вилояти.