Лавҳамиз қаҳрамони дастлабки хизмат фаолиятини 2017-йилда Қарши тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмасида суриштирувчи сифатида бошлади. Унга мураббий этиб ўша даврда тажрибали ва малакали терговчи саналган, ҳозирда вилоят ИИБ Ташкилий бошқармаси бошлиғи лавозими­да хизмат қилаётган подполковник Одил Якубов бириктирилди. Касбнинг ўзига маълум бўлмаган қирраларини устозидан ўрганган Мафтуна ИИВ Академиясида олган назарий билимларини амалиётда қўллаб, маҳорат ва тажрибасини ошириб борди. 

2024-йилда вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг шаҳар-туман бўлинмалари терговчилари ўртасида ўтказилган «Энг яхши терговчи» кўрик-танлови ғолиби 

маёр Мафтуна Шокирова жорий йилнинг ўтган даврида 20 дан ортиқ жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатларини якунлади. 

– Терговчи, авваламбор, ҳалол, холис бўлмоғи лозим. У айбдор­нинг айбини исботлаб, жиноятга жазо муқаррарлигини таъминлашга, айбсиз­ларни оқлашга ўз ҳиссасини қўшса, виждони олдида юзи ёруғ бўлади. Ҳеч қачон зиммасидаги вазифага юзаки ёндашмаган, ўқишдан, ўрганишдан, изланишдан эринмаган, тўхтамаган ходим танлаган йўлидан адашмайди, – дейди у. 

Содиқ РАҲИМОВ, 

 ўз мухбиримиз. 

 Қашқадарё вилояти.