– Ҳудудимиздаги маҳаллий аҳоли асосан деҳқончилик, ҳунармандчилик ва тикувчилик билан шуғулланишади. Йил бошидан буён ҳали вояга етмаган
6 нафар мактаб битирувчилари билан суҳбатлашиб, уларни ишга жойлаштирдик. Мақсад ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этган ҳолда улар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган, – дейди лейтенант Ш. Комилжонов.
Ш. Комилжонов спортга ҳам алоҳида меҳр қўйган бўлиб, қўл жанги билан 6 йилдан буён профессионал тарзда шуғулланиб келади. Ўтган йили Андижон вилоятида ўтказилган катта мусобақада фахрли биринчи ўринга сазовор бўлган. Профилактика инспекторининг оиласи ҳам намунали оилалар сирасига киради. Отаси Қодиржон ака тадбиркорлик билан шуғулланса, онаси
Маликахон Абдувоитованинг касби шифокор. Оилада тўрт ўғилнинг учинчиси бўлган Шоҳрухмирзонинг катта акаси Бобурмирзо Андижон вилояти ИИБ ЙҲХХБ сафдор ходими.
Доимий изланишда бўлган лейтенант ҳозирда докторантура босқичида Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетининг мустақил изланувчиси ҳамдир. Бундан ташқари, «Заковат» беллашувлари ва кўпгина кўрик-танловларда мунтазам равишда иштирок этиб келади.
Аброр ПОЁНОВ,
ўз мухбиримиз.
Андижон вилояти.
