Бекобод тумани ИИБ эксперт-криминалистика гуруҳи ходимлари жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 46 маротаба воқеа жойини кўздан кечириб, ашёвий далиллар олишди, 185 маротаба қидирув ва тергов ҳаракатларида қатнашишди. 

Шу билан бирга, гумондор, жабрланувчи, муқаддам судланган, профилактик ҳисобда турган ва жиноят қилишга мойил бўлган шахслардан олинган 2680 та қўл-бармоқ изи дактокарталари вилоят ИИББ ЭКМ АДТТ базасига киритиш учун жўнатилди. Кимёвий, дактилоскопия, баллистика, трасология, ҳужжатларнинг техник-криминалистик ва совуқ қурол экспертизаси йўналишларида жами 95 та экспертиза хулосаси берилди. 

– Бошқа соҳавий хизматлар билан биргаликда доимий равишда ўқув машғулотлари ўтказиб келинмоқда, – дейди туман ИИБ ЭКГ катта эксперти, подполковник Собиржон Низамутдинов. – Бу касбий билим ва кўникмаларимизни оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. 

Эксперт-криминалистика гуруҳида «Устоз-шогирд» анъанаси асосида хизматни бошлаган ёш ходимларга тажрибали ходимлар мураббий этиб бириктириляпти. Мазкур анъана ёш ходимлар касб сирларини мукаммал эгаллашига хизмат қилаётир. 

Михли САФАРОВ,

Ўз мухбиримиз.

Тошкент вилояти.