Вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика маркази ходимлари воқеа жойида қолдирилган бармоқ изларидан нусха олиб, ўтказилган таққослаш ўғирлик юз берган хонадонда мазкур маҳаллада истиқомат қилувчи С.С.нинг ҳам бўлганлигини кўрсатди. Гумонланув­чидан сейфда қолдирилган бармоқ излари хусусида изоҳ сўралганида, у айбини тан олди ва 2 дона узук, 1 жуфт сирға, 115 минг сўм ҳамда 20 АҚШ долларини қайтариб берди.  

Умуман олганда, соҳа вакиллари жорий йилнинг ўтган даврида 

1593 марта жиноят ва ҳодиса жойини кўздан кечиришган. Мазкур жараёнда 2326 та далилий ашёлар олиниб, улар асосида 1274 та судга оид экспертизалар ҳамда 428 та текшириш ўтказилиб, хулоса ва маълумотлар тайёрланган. Бундан ташқари, 9 нафар шахси номаълум мурданинг бармоқ излари орқали кимлигига ойдинлик киритилган. 

Қолаверса, дактилоскопик, портрет, хацҳунослик, баллистик, кимёвий, махсус кимёвий моддалар, автотехник, ўчирилган белгилар ҳамда совуқ қуролларга оид экспертизалар ўтказилган. Содир этилган 92 та жиноят бўйича ҳодиса жойларидан идентификация қилиш учун яроқли бўлган бармоқ ва кафт излари криминалистик ҳисобга олиниб, натижаси бўйича маълумотномалар тегишли бўлимларга тақдим этилган.

Шунингдек, воқеа жойи атрофидаги кузатув қурилмалари тасвирларига тушган ҳамда фотосуратлар орқали 

24 нафар шахснинг биометрик маълумотлари аниқланган. Қисқаси, вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика маркази ходимлари жиноятларни «иссиқ изида» фош этиш ҳамда тергов ҳаракатларининг самарали амалга оширилишига муносиб ҳисса қўшмоқдалар.

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

ўз мухбиримиз. 

Жиззах вилояти.