Давлатобод тумани ҳудудида туман ИИБ Қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан “Хавфсиз маҳалла” консепсияси доирасида маҳаллаларда “хавфсиз бекат”, “хавфсиз йўлак” ва “хавфсиз кўча” тамойиллари асосида видеокузатув камералари ўрнатилиб, йирик савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари техник қўриқловга олинди.
Аҳоли хавфсизлигини таъминлашда “ташвиш тугмалари” тизими жорий этилиб, бу орқали фуқаролар фавқулодда ҳолатлар юзага келганда ҳуқуқ-тартибот органларига зудлик билан хабар бериш имкониятига эга бўлди.
Ўз мухбиримиз,
Наманган вилояти.
