ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Бухоро вилоятида жойлашган 7536-ҳарбий қисмнинг қўриғи остида бўлган Қоровулбозор туманидаги Жиэкда фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш бўйича ўқув машғулоти бўлиб ўтди. Ҳарбий қисмнинг ҳар қандай вазифага шай турувчи Махсус вазифаларни бажарувчи сафарбарлик взводи юқори жанговар шай ҳолатга келтирилди. Фавқулодда ҳолат бўйича шартли оммавий тартибсизликни юзага келтирган оломонни тарқатиб вазиятни ўз қўлига олдилар. Хуллас, бир неча кун муддатда ёш ҳарбий хизматчиларни билими, амалий кўникмаси ҳамда жисмоний тайёргарлиги яна бир бор синовдан ўтказилди. Ўзининг чидамлилиги ва моҳир мерганлиги билан сафдошларига ўрнак бўла оладиган кичик сержантлар С.Холматов, Ҳ.Марупов, С.Ҳамдамов ва оддий аскар У.Раҳимовлар бунга мисол бўла оладилар.
– Ҳар бир ҳарбий хизматчи доим олға интилиш, фаолиятга илғор янгиликларни жорий этишга ҳаракат қилиши керак, –дейди кичик сержант Ҳ. Марупов. – Акс ҳолда, хизматда самарадорликка эришиш мушкул бўлади. Шу маънода, мазкур йиғин мен учун тажриба алмашиш, янгиликларни кашф этиш имконини бергани билан аҳамиятли бўлди.
Махсус вазифаларни бажарувчи сафарбарлик взводи шахсий таркиби билан кўргазмали махсус-тактик тайёргарлик машғулотлари ҳарбий хизматчиларда яхши таассурот қолдирди. Буларнинг барчаси келгуси хизмат фаолиятида қўл келиши, шубҳасиздир.
С. МУЗАФФАРОВ,
лейтенант.
Бухоро вилояти.
