Ички ишлар органлари ходимларининг жанговар шайлигини ошириш, кутилмаган вазиятларда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг вакиллари ҳамкорлигида хизмат олиб боришини таъминлаш устувор вазифалардан бири саналади.
Шу муносабат билан яқинда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳамда Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан тасдиқланган қўшма-режа асосида Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Миллий гвардия бошқармасининг ихтисослашган махсус ўқув марказида ходимларнинг жанговар тайёргарлигини ошириш ва уларнинг кўникмаларини ривожлантириш мақсадида навбатдаги ўқув машғулоти ташкил этилиб, осойишталигимиз посбонлари яна бир бор синовдан ўтказилди.
Азамат Пирниязов,
“Постда” мухбири.
