“Маънавият ойлиги” доирасида ИИВ ўқув-дала марказида Малака ошириш институти ходимлари ва тингловчиларининг касбий, жисмоний ва жанговар тайёргарлигини ошириш, жанговар қуролларни ишлатиш, фойдаланиш тартиби ва бу борадаги кўникмаларини бойитиш мақсадида ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.

Машғулотларда институт Жанговар тайёргарлик сикли профессор-ўқитувчилари томонидан ходим ва тингловчиларга ўқ отиш машғулотларининг мақсад ва вазифалари юзасидан тушунчалар берилди. Ходимларнинг замонавий ўқотар қуроллардан ўқ отиш кўникмалари оширилди. Жумладан, амалий ўқ отиш, Макаров пистолети ва Калашников автоматини тўлиқ ва тўлиқсиз қисмларга ажратиш, йиғиш, пистолет ва автоматдан нишонни тўғри забт этиш, ўқотар қуроллардан фойдаланиш ва унга хизмат кўрсатиш каби малакалари мустаҳкамланди.

     Зеро, бу каби машғулотларда ички ишлар органларининг ҳар бир ходимининг жанговар тайёргарлиги юксалади. 

ИИВ Малака ошириш институти матбуот хизмати.