Маълумки, жорий йилнинг 22 февралидан буён ички ишлар органлари тизимида “Зарбдор ойлик” ўтказилмоқда. Таъкидлаш керакки, ойлик доирасида жиноят қилишга мойил, пробация хизмати ҳисобидаги шахслар билан профилактик ишлар кучайтирилиб, қайта жиноят содир этмаслиги юзасидан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар беришича, айни пайтда 251 нафар шахс Булунғур тумани ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобида туради. Йил бошидан буён 36 нафар, ойлик доирасида 6 нафар шахс шартли равишда жазони ижро этишдан озод қилинган бўлса, 1 нафар шахснинг жазоси оғирлаштирилган.
Хусусан, бугун Булунғур тумани ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобида озодликни чеклаш жазосини ўтаётган назорат остидаги шахс М.Ғ. жазонинг ўталмай қолган муддати давомида суд ҳукми билан белгиланган чеклашларни бузганлиги сабабли, суд ҳукмига биноан айни пайтдаги жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.
Зарбдор ойлик давом этмоқда. Шуни таъкидлаш лозимки, ҳар бир фуқаро нафақат ойлик доирасида, балки доимий равишда белгиланган ҳуқуқ ва нормаларга риоя этишса мақсадга мувофиқ бўларди.
