Жорий йилнинг 8-октабр куни Норин туманида яшовчи М.М. алоқа хати билан мурожаат қилади. Унга кўра, шу йилнинҳ 27 сентябр кунидан 8-октабр кунига қадар бўлган вақт оралиғида туманда жойлашган “Учқўрғон дон маҳсулотлари” АЖ Ҳаққулобод шахобчаси омборхонасига номаълум шахс девор ошиш йўли билан кириб, у ердан умумий нархи 16361280 сўмлик 3744 кг. “Элита Алексеэвич” навли уруғлик буғдойини ўғирлаб кетганлигини маълум қилади.

Осойишталик посбонлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суруштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Норин туманида яшовчи беш нафар фуқаролар содир этганлиги аниқланган.

Қилган ишидан пушаймон бўлган бу йигитлар энди қонун олдида жавоб беради.

Феруза ОТАХОНОВА,

“Постда” мухбири.

Наманган вилояти.