Касб фидойиси

Бекобод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчиси, капитан Шаҳобиддин Сулаймонов ўн йилдан буён ички ишлар органлари тизимида самарали хизмат қилиб келмоқда.

Фаолиятининг олти йилини тергов соҳаси ривожига бағишлаган лавҳамиз қаҳрамони мазкур давр мобайнида 300 дан ортиқ жиноят ишларини одилона кўриб чиқиб, қонунбузарларга нисбатан жазо муқаррарлигини таъминлади.

Яқинда ҳам унинг саъй-ҳаракатлари билан фирибгарлик жиноятини содир этиб, жавобгарликдан қочиб юрган қидирувдаги шахс қўлга олинди. Ҳозирда, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўз мухбиримиз.