Сафдор Султон Ҳайдаров ҳамкасбларига нафақат ишга масъулият билан ёндашиши, балки бўлинма питомнигида сақланаётган жониворларни из қидириш ва гиёҳвандлик моддаларини топишга ўргатиш борасида ҳам ўрнак бўлаётир. Шунингдек, турли танлов ва мусобақаларда фаол иштирок этиб, юқори натижаларни қўлга киритмоқда. 2020-йилнинг октабр ойида соҳавий хизмат ходимлари ўртасида Қашқадарёда ўтказилган кўпкураш мусобақасининг республика босқичида гиёҳвандлик моддаларини қидириб топиш йўналишида унинг хизмат итига тенг келадигани топилмади. 2022-йилнинг ноябр ойида Жиззахда соҳа вакиллари иштирокида ташкил этилган республика миқёсидаги кўпкураш мусобақасида ўз жамоасининг ғолиб бўлишига катта ҳисса қўшди ва И даражали диплом билан тақдирланди. Айни вақтда сафдор навбатдаги кўпкураш мусобақасига ҳозирлик кўраётир.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
ўз мухбиримиз.