Жиноятчиликнинг “маҳаллабай” муҳокамаси вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан доимий равишда жойларда ўтказиб келинмоқда. Куни кеча вилоят ИИБ бошлиғи, полковник М.Миралимов бошчилигидаги сектор раҳбарлари ҳамда маҳалла масъуллари иштирокида Бухоро шаҳар “Жўйбор” маҳалласида содир этилган жиноят жойида муҳокама этилди. Муҳокамада қасддан одам ўлдириш билан боғлиқ жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари, унга омил бўлган шарт-шароитлар бирма-бир таҳлил қилинди. Шунингдек, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар борасида сўз юритилди. Маҳаллада келгусида жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида “хонадонбай”, “оилабай” ва “фуқаробай” тизим, “хавфсиз ҳовли” тамойили асосида амалга оширилаётган кенг қамровли профилактик тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
