Наманган вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати раҳбарияти томонидан ОАВ вакиллари ҳамда журналист, блогерлар, шунингдек, ҳокимлик ва ташкилотларнинг матбуот хизмати раҳбарлари иштирокида ИИВ Наманган академик лисейида жойлашган “Жасорат” музейига пресс-тур ташкил этилди.
Меҳмонлар дастлаб Иионинг тарихи ва бугуни тўғрисида батафсил маълумотлар берувчи экспозисия ҳамда стендлар билан таништирилди. Шундан сўнг музейда ташкил этилган видеозалда бошқарма Ахборот хизмати томонидан тайёрланган “Генералларни етиштирган диёр” номли махсус филъм йиғилганларга намойиш этилди.
Пресс-тур доирасида “Коррупсияга қарши кураш ва Ииода шаффофликни таъминлаш” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Журналистлар тергов, профилактика ва йўл ҳаракати хавфсизлиги йўналишларида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Тизимда коррупсияга қарши курашиш, уни олдини олиш, бу борада фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш учун ҳамкорликда иш ташкил этишга келишиб олинди.
Ўз мухбиримиз,
Наманган вилояти.
