Туман марказидаги «Камарсада» маҳалласининг аҳо­лиси 3300 нафарга яқинлашиб қолди. Маҳалланинг ўсиш драйвери ҳунармандчилик ва тадбиркорлик бўлиб, аҳоли томонидан тайёрланган маҳсулотлар савдоси ҳам экобоғда ташкил этилади.

– Экобоғ маҳалламизнинг асосий даромад манбаи ҳисобланади. Чевар опа-

сингилларимиз уйда ҳам бекор ўтиришмайди. Камарсадалик хотин-қизларнинг нозик дид билан тиккан дўппилари, сўзаналари харидоргир, – дейди Чуст тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика катта инспектори, подполковник Элмурод Сулеймонов. – Албатта, барча муваффақиятларимизни маҳалладаги тинч ва осойишта муҳит билан боғлаш ўринли.

Одатда аҳоли гавжум жойларда жиноятлар содир этилиши мумкин. Бу эса ўз-ўзидан маҳалла кўрсаткичларига таъсир этмасдан қолмайди. Ўтган йил якуни бўйича маҳалла «қизил» тоифага киритилган эди. «Камарсада»да фаолият бошлаганига бир йил бўлган Элмурод Сулеймо­новнинг саъй-ҳаракати билан жорий йилда мазкур ҳудуд «сариқ» тоифага ўтди. Демак, келгусида бундан-да яхшироқ натижаларга 

эришиш имкони бор. Бунинг учун Элмурод Сулеймонов астойдил ҳаракат қилмоқда.

Подполковник Элмурод Сулейманов йил бошидан буён 22 нафар фуқарони профилактик ҳисобга олди. Ҳуқуқбузарлик ва аҳолининг муаммоларини бартараф этиш бўйича мутасадди идораларга 3 маротаба тақдимнома киритди, 124 нафар фуқаронинг мурожаатлари қо­нуний бартараф этилишига бош-қош бўлди. Ҳудудда 131 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланиб, 3 нафар тазйиққа учраган хотин-қизга ҳимоя ордери берилди. Унинг жонбозликлари натижасида маҳаллада жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар кескин камайишига эришилди.

Ҳамкор ташкилотлар кўмагида муқаддам судланган фуқаролар, назорат остидаги шахслар бандлиги таъминланмоқда. Масалан, муқаддам судланган фуқаро Бегзод Иномов экопаркка посбонликка жойлаштирилди. Эндиликда у ҳудудда осойишталикни таъминлашда подполковник Э. Сулеймоновга яқиндан ёрдам бермоқда. 

«Камарсада»да меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 

1820 нафарни ташкил этгани ҳолда, 1640 нафари иш билан банд. Ишсизлар сони камайиб бормоқ­да. Мигрантлар хонадонидаги учрашувларда эса хорижда ишлаётган фуқароларни юртга қайтариш чоралари кўрилмоқда.

Маҳалла еттилиги билан ҳамкорликда хонадонма-хонадон аниқ, манзилли ўрганишлар олиб борилди. Маҳалла фуқаролар йиғини раиси Бахтиёр Тошхўжаев, хотин-қизлар фаоли Ҳанифа Ғозиева билан 8 та ажрим ёқасидаги оилалар яраштирилди.

– «Камарсада»ни жиноятдан холи ҳудудга айланти­риш борасида ҳаракатларимиз давом этмоқда. Ҳаммаси биргаликдаги амалий ҳаракатларимизга боғлиқ, – дейди Элмурод Сулеймонов ишонч билан. Биз эса унинг масъулиятли ишларига омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Гулчеҳра БУВАМИРЗАЕВА, 

ўз мухбиримиз. 

Наманган вилояти.