Наманган вилоят ИИБ ЙҲХБ 3-сафарбарлик гуруҳи катта инспектори, катта сержант Санжарбек Мингбоев 1986-йили Наманган вилояти Норин туманида туғилган. Унинг болалиги спорт билан ошно ўтди, маҳалладошлари ўртасида футбол, волейбол, стол тенниси мусобақаларида ғолиблар сафида бўларди. Жисмоний машғулотларда тобланиши болаликдаги ички ишлар органи ходими бўлиш орзусига етказди.
Мактабни тамомлаб, 2007-йилда ИИВ Академиясининг Сержантлар таркибини тайёрлаш олий курсига ўқишга кирди. 2008-йилда унинг ИИБ соҳасидаги фаолияти бошланди. 2024-йилдан буён ҳозирги лавозимида намунали ходимлар сафида эътироф қилинади.
Санжарбек бошқарма футбол жамоаси таркибида тўп суриб, кўплаб мусобақалар ғолиби бўлган. Стол тенниси бўйича ҳам унга тенг келадигани топилмайди. Бир неча бор стол тенниси бўйича вилоят босқичи мусобақаларида ижобий натижаларни қўлга киритган. Унинг хизматдаги муваффақиятлари муносиб эътироф этилиб, жорий йилда “Аъло хизматлари учун” кўкрак нишони билан тақдирланди.
