Сержант Эргаш Алламбергенев 1980-йили Қорақалпоғистон Республикасида туғилган. Ички ишлар органларидаги фаолиятини 2001-йил Тошкент шаҳар ИИББ Кинология бўлимидан бошлаган. Бугунги кунда Бектемир туманида жойлашган Бектемир ЙПХ масканида ўзига бириктирилган “Нил” лақабли хизмат ити билан гиёҳванд моддаларни қидириб топиш йўналиши бўйича ишлаб келмоқда.

 – Итлар билан ишлашнинг ўзига яраша завқи бор. Улар ўзига яқин олган инсонни яхши ҳис қилади. Жониворни уриш ярамайди, муҳим нуқталарда сиздан қасос олиши мумкин, – дейди қаҳрамонимиз. У хизматим мобайнида ҳозирги “Нил”ни ҳам ҳисоблаганда, 11 нафар хизмат ити тайёрлаган. 

Бугунги кунда тўрт оёқли кўмакчиси билан бирга ЙПХ масканида содир этилаётган кўплаб қонунбузарликларнинг, хусусан гиёҳванд моддаларни қидириб топишга қаратилган рейдларда қатнашиб, гиёҳванд моддаларини истеъмол қилувчилар ҳамда бу оғуни сотаётган шахсларни аниқлаб, жиноятларнинг “иссиқ изида” фош қилинишига эришмоқдамиз. Жумладан, хизмат итим ёрдамида жорий йил бошидан ҳозирга қадар 40 га яқин жиноятларнинг очилишига ёрдамлашди. 

Сержант Эргаш Алламбергенев фаолияти давомида кўплаб сертификатлар ва дипломлар билан тақдирланган. Бунда албатта, тўрт оёқли кўмакчиси – “Нил”нинг алоҳида ўрни бор!