Шаҳрихон, Булоқбоши ҳамда Избоскан тумани Иибда ходимларнинг иш билан банд бўлмаган оила аъзоларига туман ҳокимлиги вакиллари ва бошқа масъуллар билан биргаликда тарғибот тадбирлари ўтказилди. Тадбирлар давомида ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида бир қатор тавсиялар берди. Шунингдек, масъул ходималар томонидан хар бир йўналиш тушунтирилиб, мономарказ ҳақида видеоролик намойиш этилди.

Бундан ташқари, аёллар билан якка тартибда суҳбатлар олиб борилиб, якунда уларнинг 6 нафари касб - ҳунарга йўналтирилди.

Борис КЛЕЙМАН,

ўз мухбиримиз.

Андижон вилояти.