Қашқадарё вилоятида ҳам ходимларнинг касбий, жисмоний ва жанговар тайёргарлигини такомиллаштириш, бу борадаги тажриба ва малакасини оширишга қаратилган ўқув машғулотлари ўтказилмоқда. Шундай тадбирлардан бири Косон тумани Иибда бўлиб ўтди.
Вилоят ИИБ Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди ходимлари, ИИВ Махсус отрядларни мувофиқлаштириш бошқармасининг вилоят бўйича махсус отряди мутахассислари ва туман ИИБ шахсий таркиби иштирокида ўтган ўқув машғулотида жанговар қуроллар кўргазмаси ташкил қилинди. Шу билан бирга, тадбир давомида малакали мутахассислар томонидан жанговар қуролларнинг техник хусусиятлари, уларни ишлатиш усуллари шахсий таркибга намойиш этилди. Оммавий тартибсизликларни бартараф этиш, жиноятчиликка қарши курашишда ўқотар қуроллар, портловчи ускуналардан фойдаланиш ва уларни зарарсизлантириш усуллари, тактик-жанговар хусусиятлари иштирокчиларга батафсил тушунтирилди.
Амалий машғулотлар асосида ташкил этилган тадбир ходимларимизнинг тажриба ва малакасини, жанговар қуролларни ишлатиш борасидаги маҳоратини янада оширишга хизмат қилади.
Асрор БОЙНАЗАРОВ,
маёр.
Қашқадарё вилояти.
