Кун қаҳрамони

Лавҳамизнинг бугунги қаҳрамони 1997 йили Наманган вилояти Норин туманида туғилган. 2019 Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясини тамомлаган. Айни пайтда Норин тумани ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими 185-сонли таянч пункти профилактика катта инспектори лавозимида фаолият кўрсатяпти.

А.Эркинов зиммасига тумандаги 2500 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилаётган “Сирмоқ” маҳалласи осойишталигини таъминлаш юклатилган. Маҳалла раиси ва маҳалла фаоллари билан ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар натижасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш борасида ҳам юқори натижалар қўлга киритиляпти.

        Қаҳрамонимиз жорий йил бошидан ҳозиргача 200 га яқин маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатларини аниқлаб, баённомалар расмийлаштирди. 200 га яқин фуқаронинг мурожаатини ўрганиб, уларнинг ижобий ҳал бўлишига эришди. 20 тадан ортиқ низоли оилаларни яраштиришга ҳисса қўшди.

- Ҳақиқий жонкуяр, тиниб тинчимайдиган катта лейтенант А.Эркинов доимо мен билан елкама-елка туриб, маҳалла ривожи учун, жиноят бўлмаслиги, аҳоли тинчлиги учун куну тун меҳнат қилади. Қонунларни, ҳуқуқий ҳужжатларни жуда яхши билади,- дейди “Сирмоқ” МФЙ раиси Лутфулло Холмирзаев. 

Феруза ОТАХОНОВА,

"Постда" мухбири.

Наманган вилояти.