Билиб қўйган яхши

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида қуйидаги асосий ғоялар акс эттирилган бўлиб, бу ҳар бир фуқарога ўз салоҳиятини ривожлантириш учун барча имкониятларни яратиш, соғлом, билимли ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, глобал ишлаб чиқаришнинг муҳим бўғинига айланган кучли иқтисодиётни шакллантириш, адолат, қонун устуворлиги, хавфсизлик ва барқарорликни кафолатли таъминлашга хизмат қилади:

– барқарор иқтисодий ўсиш орқали ўртадан юқори даромадли мамлакатлар қаторига қўшилиш;

– халқ эҳтиёжлари ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини яратиш;

– аҳоли учун қулай экологик шароитлар яратиш;

– халққа хизмат қилувчи адолатли ва замонавий давлат қуриш;

– мамлакат суверенитети ва хавфсизлигини кафолатли таъминлаш.

Мазкур устувор йўналишлар доирасида ялпи ички маҳсулот ҳажмини 2 баробар ошириш, камбағалликни икки баробарга камайтириш, мактабгача таълим билан қамров даражасини 100 фоизга етказиш, сувни ишлатиш самарадорлигини 25 фоизга ошириш каби қатор вазифалар белгиланган.

 Шунингдек, “Ўзбекистон 2030 стратегияси”нинг 5 та ғояси доирасида жами 100 та мақсад, 369 та чора-тадбирлар, 190 та вазифа 306 та мақсадли кўрсаткич ва 118 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган.