Ўрганишлар Қизилтепа туманидан бошланиб, кейинчалик Навоий шаҳри, Кармана, Хатирчи, Нурота туманлари, Ғозғон шаҳри, шунингдек вилоятнинг олис шимолий ҳудудлари — Томди, Учқудуқ туманлари ва Зарафшон шаҳрида давом эттирилди.
Ишчи гуруҳ ҳар бир ҳудудда ички ишлар бўлимлари фаолияти, криминоген вазият, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, маҳалла еттилиги билан ҳамкорлик, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, ижтимоий профилактика, хотин-қизлар ва ёшлар билан манзилли ишлаш ҳамда бозорлар, саноат корхоналари ва чекка ҳудудларда хавфсизликни таъминлаш ҳолатини атрофлича ўрганди. Масъулларга жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, «Хавфсиз ва рақамли маҳалла» тамойилини кенг жорий этиш, кузатув камералари ва ташвиш тугмалари сонини ошириш, профилактик тарғибот ишларини кучайтириш ҳамда аҳоли билан манзилли ишлаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Вазирлик ишчи гуруҳининг Навоий вилоятидаги ўрганишлари якунида кенгайтирилган таҳлилий йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, жиноятчиликни жиловлаш, аҳолининг ижтимоий-маиший муаммоларини ижтимоий профилактика орқали ҳал этиш, хизмат интизоми ва қонунийликка қатъий риоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар танқидий таҳлил қилиниб, ҳар бир ҳудуд учун аниқ вазифалар белгилаб берилди. Хизмат фаолиятида юқори натижаларга эришган бир гуруҳ ходимлар эса муносиб рағбатлантирилди.
Маҳлиё ХОЛОВА,
ўз мухбиримиз.
Навоий вилояти.
