Ички ишлар вазирлиги Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли 7251-сонли ҳарбий қисмда Тошкент шаҳар ИИББ масъул ходими, лейтенант И.Қўчқоров иштирокида “Кибержиноятчиликка қарши биргаликда курашамиз” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Ҳарбий қисм шахсий таркиби иштирок этган йиғилишда соҳа мутахассислари ҳозирги кунда авж олаётган, интернет орқали содир этилаётган фирибгарлик ва товламачиликлар ҳақида сўз юритди. Кибержиноятчиликка қарши курашиш бўлими ходимлари ҳарбий хизматчиларни ҳамкорликда ҳаракат қилиб, интернет, ижтимоий тармоқлар орқали қилинаётган жиноятларга биргаликда курашишга чақирди. Буни амалга оширишнинг биринчи самарали йўли – шахсий рақамларни, кодларни ошкор қилмаслик, бегона шахсларга бермаслик, доимо ҳушёр бўлиб, яқинларимиз ва бошқаларнинг хавфсизлигини таъминлаш эканлиги қайд этилди.
Йиғилиш якунида ҳозирда кенг тарқалган интернетдаги товламачиликлар юзасидан тайёрланган маълумотлар тақдим этилди.
Азамат Курбанбаев,
шартнома асосидаги ҳарбий хизматчи.
