Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси магистратура тингловчиси, подполковник Юсупов Сардорбек Бахрамович томонидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар Академиясида “Кибержиноятчиликка қарши курашиш ва профилактикасини ташкил этиш” мавзусида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Мазкур тадбир олий таълим муассасаларида кибержиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, таълим олувчиларнинг ҳуқуқий онги ва киберхавфсизликка оид билимларини оширишга қаратилди. Тарғибот жараёнида кибержиноятларнинг асосий шакллари, уларнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳамда профилактик чора-тадбирларнинг аҳамияти ёритиб берилди.

Ўтказилган тарғибот ишлари келгусида кибержиноятчиликка қарши курашишда профилактиканинг самарадорлигини ошириш, ёшлар ўртасида ҳуқуқий маданият ва ахборот хавфсизлигига масъулиятли муносабатни шакллантиришга хизмат қилади.