"Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси Наманган филиали" ишчи ходимлари иштирокида кибержиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган профилактик учрашув бўлиб ўтди. 

Учрашувда Наманган вилояти ИИБ раҳбарияти ва вилоят ИИБ Ахборот технологиялар соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси масъул ходимлари иштирок этдилар.

Тадбир давомида мутахассислар томонидан иш жараёнида киберхавфсизлик талабларига риоя қилиш, кибержиноят тушунчаси, банк картаси маълумотларини бегоналарга бермаслик, турли сохта мукофотлар ва аксиялар ҳақидаги хабарларга ишонмаслик бўйича маълумотлар берилди.  

Ўз мухбиримиз,

Наманган вилояти.